Туриннинг "Ювентус" клуби Чемпионлар лигасида "ПСВ"ни мағлуб этди (3:1).
Туринликлар ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли жамоасини танаффусдан кейин бироз бўшашди, деб ҳисоблайди:
"Натижа ёмон эмас, лекин ўйин охирида гол ўтказиб юборганимиздан хафаман. Тўпга эгалик қилиш борасида иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди.
Аммо, умуман олганда, бу Чемпионлар лигаси учун яхши старт бўлди", - дея Мануэл Локателлининг сўзларини келтиради Juvenews.eu.