Кириш Регистрация

"Милан" билан бўладиган ўйинни томоша қилгани ташриф буюрган "Ливерпуль" мухлиси вафот этди

Баҳо:
+ | -

Италияда "Милан" билан ўйинга келган "Ливерпуль" ишқибози ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, "Милан" – "Ливерпуль" учрашувидан бир кун олдин Бергамода бахтсиз ҳодиса юз берди ва унда "мерсисайдликлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

51 ёшли Филипп Жозеф Дули душанбадан сешанбага ўтар кечаси бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этди - йўлни кесиб ўтаётган эркакни машина уриб юборди. Италия матбуоти хабарига кўра, марҳумнинг паспорти ва Чемпионлар лигаси ўйинига чиптаси бўлган.

Маълум қилинишича, айни дамда Италия полицияси Мерсисайд полицияси ва автоҳалокатнинг икки гувоҳи кўмагида воқеани тергов қилмоқда.

Тергов воқеа содир бўлган вақтда ҳалок бўлган мухлис ўзгарган психофизик ҳолатда бўлганми, бу унинг ҳаракатларига таъсир қилиши мумкинми ёки йўқлигини текширмоқда.

Киритилди: 13:47, 18.09.2024.
Ўқилди: 1575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик