"Монако" бош мураббийи Адольф Хюттер Чемпионлар лигасининг 1-турида "Барселона" билан уй учрашувидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
12 август куни "Монако" мавсумолди "Гампер кубоги" доирасида Каталония клубини мағлуб этди (3:0).
"Биз бу ўйинни намуна сифатида қабул қила олмаймиз, чунки ўшандан бери "Барселона" бешта ўйинда бешта ғалаба қозонди. Ўйлашимча, "Барселона"га "Гамер кубоги"да омад кулиб боқмади. Ўшандан бери ишлар жуда ўзгарди, Флик ўз тизимини анча яхши амалга оширишга муваффақ бўлди, лекин биз ҳам ўйинга тайёрмиз.
"Барселона"га қарши ҳимояланиш осон эмас, биз буни жамоа бўлиб бажаришимиз ва бир йўналишда ҳаракат қилишимиз керак. Биз жасоратли бўлишимиз ва боримизни беришимиз керак, чунки биз нафақат Ламин Ямал, балки Рафинья, Левандовски, Ферран Торресни ҳам қўриқлашимиш керак... Бу муваффақият калити", - деди Хюттер матбуот анжуманида.
Жамоалар ўртасидаги ўйин 19 сентябрь куни Монакода бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.