Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета “Аталанта”га (0:0) қарши ўйиндаги жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Биз кутганимиздек, қийин ўйин бўлди. Бутун ўйин яккама-якка курашларга бой ўтди - шубҳасиз, бу энг ёқимли кўриниш эмас.
Биз учрашувни жуда яхши бошладик ва ўйинни назорат қилдик. Ўйин биз хоҳлаган позицияларда кечди ва бир-икки голли вазиятлар ярата олдик. Кейин ритмимизни йўқотдик ва тўпни жуда осонлик билан бера бошладик.
Ижобий жиҳатлар кўп, лекин кўп нарсани яхшилаш керак”, — деди Артета TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.