"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген узоқ вақтдан бери Чемпионлар лигаси ўйинларида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаяпти.
Бугунги умумий босқич учрашувида “Монако” футболчилари “блауграна” дарвозасига иккита гол уришди (2:1).
Managing Barca маълумотларига кўра, Тер Штеген турнирнинг кетма-кет еттита ўйинида доимий равишда гол ўтказиб юбормоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда жамоа чорак финал босқичида "Пари Сен-Жермен"га умумий 4:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди.