Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сергей Лушан: “Йигитлар бундан кўпроғини бажара олишларига ишонаман”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида  меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Одатдагидек, “лочинлар” устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Оғир учрашув бўлди. Очиғини айтадиган бўлсам, ҳужумдаги ўйинимиз умуман ўхшамади. Бунинг учун бизда етарлича сабаблар бор: етакчиларга дам бердик, Ҳамробеков бугун ўйнамади. Шу сабабли, янгича боғламларни синаб кўрдик. Ҳимоя ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибларда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин гол ура олишмади. Бизда эса биргина вазият бўлди ва ундан фойдаландик. Ўйинимиздан қониқмадим.

Менимча, ким гол урган бўлса, ўша жамоа ютди. Ўйинимиз бобида хавотирларим бор. Ҳозир менда икки хил хиссиётлар бор: гарчи ютган бўлсак-да, мен учун барчаси хавотирли. Ҳамма ўзи учун ўйнамоқда, майдонда тушунмовчилик юз бермоқда. Умид қиламанки, ротациялар орқали бу ҳолатни йўқотамиз. Барчасини кўриб, тахлил қилиб чиқамиз.

Рақибга қараб ўйнаётганимиз тушунарли. Ўйин бобида футболчиларимдан кўпроғини кутгандим. Биз рақиблардан кўра оғирроқ ўйнадик, тўпни назорат қила олмадик. Балки майдон ҳам халақит қилгандир, чунки барча футболчилар тўпнинг ғалати сакраётганини айтишди. Ғалаба қозондик, гап йўқ. Ўйинга борини бериш бобида бизда муаммолар йўқ. Лекин айнан бугунга келиб, биз ҳужумга ўтишга жуда ҳам қийналдик ва умуман ўйинимиз чиқмади.

— Бугунги баҳсда маҳорат ҳам ғалаба қозонди деса бўладими?
— Биз ғалаба қозондик, биргина вазиятимиздан фойдалана олдик. Рақиблар эса илк дақиқаларда 5 метрдан дарвозамизни ишғол қила олишмади. Кейинги вазитяда эса худди ўша нуқтадан футболчимиз гол ура олмади. Кейинги вазиятда эса гол урдик. Дарвозабонимиз Суюнов бугун кўп вазиятда жамоани қутқарди, айниқса, жарима зарбасидан яхши сейв кўрдик. Унинг ўйинидан мамнунман. Лекин умумий ўйиндан эмас. Йигитлардан кўпроғини кутяпман. Уларга руҳий босим юқори даражада бўлмоқда. Мағлуб бўлган баҳсларимизда шундай вазиятларда ўз дарвозамиздан тўплар ўтказиб юбораётгандик, бугун эса ундай бўлмади. Биз гол урдик. Балки тақдир чархпалаги тескари айлангандир. Ўтган баҳслар давомида реализация борасида муаммоларимиз кўзга ташланганди. Бугун эса ҳужумга чиқмадик ҳам. Албатта, бунга рақибнинг ўйини сабабли бўлди. Йигитлар бундан кўпроғини бажара олишларига ишонаман.

— Келаси беллашувларда Сардор Рашидов ва Одилжон Ҳамробековнинг майдонга тушишларига умид қилса бўладими?
— Сардорни майдонга тушиш ёки тушмаслиги фақатгина Яратганга аён. Унинг ўзи ҳам, биз ҳам майдонга тушишини истаймиз. Унинг ҳолатига баҳо бериб борамиз ва физиотерапевт руҳсат берса, майдонга туширамиз. Ҳали олдинда икки ҳафта бор. Унинг майдонга тушиши эҳтимоли йўқ эмас. Сардор Рашидов — бир ўзи ўйинни ҳал қила оладиган футболчилар сирасидан. Ҳамробеков эса чарчаган. Унинг мушакларида жароҳат бўлишидан қўрқдик. Барча баҳсларни алмаштиришларсиз ўйнаётган футболчига дам бериш керак эди. Унинг “Сўғдиёна” билан бўладиган ўйинда майдонга тушишини кўриб чиқамиз. Барчаси унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ. У асосий таркиб футболчиси ва унинг майдонга тушишига умид қиламиз. Шунингдек, Фаррух Сайфиев ҳам сафга қайтиши керак. Кубок финалига тўлиқ таркиб билан бориш учун умид қилишимиз керак.

— Жамоангиз “Пахтакор” билан кечган ўйинда бор ҳиссиётларини ишлатиб юборгандек. Сўнгги икки баҳсда футболчиларда ҳеч қандай ҳиссиёт кўринмади. Ёки сиз финал олдидан асосий “козирлар”ни очишни истамаяпсизми?

— Бизда шундай “козирлар” бор эканми? Барча “козирларим” майдонда. Биз нималарнидир яширадиган даражадаги маҳоратли жамоа эмасмиз. Ҳиссиёт масаласига келсак, йигитлар анчагина чарчашди. Буни кўриб турибмиз. Бир қанча футболчилар умуман алмаштиришларсиз ўйнашмоқда. Алмаштиришга имконият бўлса, алмаштиряпмиз. Иложи бўлса, машғулотда ҳам дам беряпмиз. Лекин бу ҳозирча ёрдам бермаяпти. Ўзбекистон кубоги финалига эса футболчиларни ортиқча руҳлантириш ҳам шарт эмас. Барчамиз инсонлармиз ва финалнинг қандай аҳамиятга эгалигини билиб турибмиз. Машғулотларда кичик танаффуслар бўлаётгани эса ҳали бу жамоага ёрдам берадими, йўқми, бу аниқ эмас. Барчаси тажрибага боғлиқ. Аниқ айта оламан, биз ҳеч нимани яширмаяпмиз. Бизда шунчаки кўп иқтидорлар йўқ.

— Интернетда “Андижон” финалда ғалабага эришадиган бўлса, футболчиларга автомобиллар совға қилиниши айтилди. “Навбаҳор”да бу борада янгиликлар борми?
— Самолёт совға қилишади (кулади). Мантиқан олиб қарасак, “Андижон”нинг ортида катта завод турибди. Агарда ғолиб бўлишса, футболчилар бунга лойиқ бўлишади, шаҳардагилар улар билан фахрланишади. Бизда эса футболчилар билан шартномалар бор ва унда Ўзбекистон кубогини қўлга киритса, чемпион бўлса, қандайдир бонуслар ёзилган. Ҳар бир футболчи ҳақида гапира олмайман. Бизда ундай ҳолат бўлмаса керак. Биласизми, кубок соҳиби бўлиш исталган клуб учун молиявий афзалликлардан устунроқ. Бу ҳаёт. Пуллар қачондир тугайди. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш эса бутун умр фахрланишга арзийдиган ҳамда кейинчалик болаларингизга сўзлаб беришингиз мумкин бўлган нарса. “Андижон” барча футболчиларига машина бериши мени хурсанд қилди. Ҳар бир клубнинг ўз бонуси бор ва бу нормал ҳолат.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:16, 21.09.2024.
Ўқилди: 846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.