"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Маркус Рэшфорднинг футболдан ташқари муаммолари ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Менимча, ҳар бир футболчи сингари у ҳам нотўғри турмуш тарзи билан юқори савияда ўйнаш мумкин эмаслигини биларди. Агар сиз клуб базасидан узоқда тартиб-интизомни сақламасангиз, қўлингиздан келганини кўрсата олмайсиз.
Ўйлайманки, ҳар бир футболчи учун, айниқса бу клубда - маълум бир барқарорлик муҳим. Ҳар бир футболчилик карьераси юқорига кўтарилиш билан боғлиқ эмас ва Рэшфорд буни билади", - дея Тен Хагнинг сўзларини келтиради UtdDistrict.