Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Мираброр Усмонов сайловда Юсуф ас-Серкалга овоз берганмиди?

Баҳо:
+1 | -

Кеча ОФК президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди ва унда Баҳрайн футбол ассоциацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ғалаба қозонди. Бошқа номзодлари таиландлик Дато Ворави ва БААлик Юсуф ас-Серкал жуда кам овоз тўплашди ва мағлуб бўлишди.

БААнинг "The National" сайти ушбу сайлов ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди. Унга кўра, Юсуф ушбу овоз бериш жараёнида 20-24та овоз кутганини, аммо натижа кутилганидан анча паст бўлганини таъкидлаб ўтган. Сайловдан бир кун олдин эса Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ас-Сабоҳ ва Шайх Салмон бин Иброҳим БАА футбол ассоциацияси президентидан сайловдан ўз номзодини Салмоннинг фойдасига қайтариб олишни сўрашган. Аммо Серкал номзодини қайтариб олишдан бош тортган ва сайловда ғалаба қозонишига ишонган. Натижада эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, фақатгина 6 киши Юсуфга берган сўзининг устидан чиққан. Улардан 4таси аниқ — ўзи (БАА), Эрон, Ўзбекистон ва Яман.

Сайловдан кейин Шайх Аҳмад: "Мен Юсуфга айтдим, аммо у менга қулоқ солмади. У билмаган кўп нарсаларни мен биламан. Менинг ҳамма жойда танишларим бор", дея айтиб ўтди.

Шайх Аҳмад ас-Сабоҳ 1991 йилдан бери Осиё олимпия кенгаши раҳбарлигида ишлаб келмоқда ва шу пайтгача 6 марта қайта сайланган. Салмоннинг ғалаба қозонишида Шайх Аҳмаднинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Салмон бин Иброҳим 2009 йилда ҳам сайловга ўз номзодини қўйганди ва 2та овоз билан Муҳаммад бин Ҳаммамга ютқазганди. Энди эса у ўз мақсадига эришди ва 2015 йилга қадар ОФКни бошқаради.

Манба: www.thenational.ae
Киритилди: 09:59, 03.05.2013.
Ўқилди: 6051 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик