Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Леога «бош эгмаган» бешлик!

Баҳо:
+ | -

Буюк Лионель Месси 19 йиллик профессионал фаолиятида жами 130та клубга қарши ўйнаган.

Факт: «Олтин тўп»нинг 8 карра соҳиби шундан 125таси билан ўйинларда гол урган ёки лоақал ассистент ролини бажарган. Оддий айтганда, атиги 5та клуб Мессининг голи ёки самарали узатмасидан «бенасиб» қолган. Қизиқ, қайси клублар аргентиналикни тўхтатиб қолиш уддасидан чиққан?

«Граменет» (Испания)

 Аргентиналик юлдуз кўпчилик учун нотаниш ушбу клуб билан атиги бир марта тўқнаш келган. Гап мавсум—2004/2005да Испания кубоги 1/32 финалидан ўрин олган ўйин ҳақида кетмоқда. Ўшанда Лео майдондан самарали ҳаракатсиз чиққан ва «Барселона» камтарин рақибига 0:1 ҳисобида ютқазганди.

«Удинезе» (Италия)

Месси Удиненинг мағрур жамоаси билан ЧЛ-2005/2006-да танишганди ўйин воситасида. Аниқроқ баён этсак, 18 ёшли Лионель «Удинезе»га қарши баҳсда 70 дақиқа ҳаракатланган ва на гол урган ва на ассист қайд этган. Тўғри, якуний натижада ёш Леонинг самарасиз тўп сургани билинмаган - «Барселона» Италия клубини 4:1 ҳисобида тор-мор келтирганди.

«Бордо» (Франция)

Лео Месси «ПСЖ»нинг Лига 1-2021/2022 28-туридан ўрин олган «Бордо»га қарши ўйинида тўлиқ вақт давомида елиб-югурди, аммо самарасиз. Гарчи рақиб аргентиналик юлдузни бутунлай зарарсизлантириш уддасидан чиққан бўлсада, парижликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

«Торонто» (Канада)

«Интер Майами»нинг амалдаги бош юлдузи Канада клуби билан ўтган йилнинг сентябрь ойида юзлашди. MLS доирасидаги ушбу учрашув аргентиналик даҳоча учун омадсиз келди ва у 37-дақиқада жароҳат ортидан ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Гарчи Лео самарали ҳаракатсиз қолган бўлсада, «Интер Ма­йами» якунда йирик ҳисобли ғалаба (4:0)ни расмийлаштирди.

«Рубин» (Россия)

Лионель Месси учун энг мураккаб рақиб. Диққат қилинг, у Қозон жамоасига қарши кечган 4та ўйинда иштирок этган, аммо... Барча учрашувлар ЧЛ гуруҳ босқичида бўлган (мавсум-2009/2010да 1:2 ва 0:0, мавсум-2010/2011да 1:1 ва 2:0). Муайян рақибга қарши 4та ўйин ва «Гол+пас» тизими бўйича «0+0» - бунақаси Месси фаолиятини бош­қа кузатилмаган.

Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:59, 22.09.2024.
Ўқилди: 11087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.