"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоа ҳужумчиси Дарвин Нуньеснинг ўйини ҳақида гапирди.
21-сентябрь куни “Ливерпуль” ўз майдонида “Борнмут”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Нуньес 72 дақиқани майдонда ўтказди ва гол урди.
"Унинг тез-тез гол уришига умид қиламиз. Бу ҳужумчига керак бўлган нарса. Бизда яхши ўйинчилар кўп, рақобат майдони жуда катта", - деди Слот.
Эслатиб ўтамиз, Нуньес 5 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди.