Маълумки, 2014 йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари ўтказилади ва қитъа миқёсида бўлиб ўтадиган энг йирик спорт анжуманига қизғин хозирлик кўрилмоқда.
Маълумотларга кўра, бугунга келиб мусобақалар ўтказиладиган спорт объектлари шай холатга келтирилган ва XVII Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси қитъанинг бир қатор давлатларида бўлажак ўйинларга қай тарзда хозирлик кўрилаётганлиги юзасидан турли кўргазмали тадбирларни ташкил этишни режалаштирган.
Эътиборлиси, XVII Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси бу каби тадбирларни Ўзбекистон пойтахтидан бошлашга қарор қилган.
2013 йил 6 май куни соат 10:30 да пойтахтимиздаги “International Tashkent” меҳмонхонасида бошланадиган тадбирда XVII Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликлар билан бирга, XVII Осиё ўйинларига Ўзбекистоннинг маданий элчисини тайинлаш, ташкилий қўмита аъзоларининг маҳаллий ОАВ ходимлари билан учрашуви, Кореялик санъат усталари ижросида концерт дастурлари ҳамда бир қатор тадбирлар ўрин эгаллаган.