"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд келажаги ҳақида фикр билдирди.
Хабарингиз бор, футболчининг мерсисайдликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.
"Мен бу мавсумда "Ливерпуль" футболчиси бўлишни хоҳлайман. Мана, мен 20 йилдан бери клубдаман.
Шартномамни тўрт-беш марта янгиладим ва келажагим ҳақида ҳеч қачон омма олдида гапирмадим", - деди Александр-Арнолд.