"Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши ўйинда қўшиб берилган вақтнинг саккизинчи дақиқасида гол уриб (2:2) мағлубиятдан қутулиб қолди.
Микель Артета жамоаси амалдаги чемпионлар майдонида деярли ғалаба ҳисобини ушлаб қолганди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган саккизинчи дақиқадагина мезбонлар ҳисобни тенглаштира олишди - Жон Стоунс аниқ зарба берди. BBC хабарига кўра, бу гол "Манчестер Сити" учун 2006/07 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг кеч киритилган гол бўлди.