"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Вильярреал"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (5:1) интервью берди.
Польшалик футболчи дубль қайд этди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Учрашув якунлангач, 36 ёшли форварддан Ханс-Дитер Флик қўл остида жамоа ўйинида нима ўзгаргани сўралган.
"Биз кўпроқ олдинга ўйнай бошладик. Менинг вазифам - гол уриш, иккинчи қаватдаги курашда ютиш ва ҳужум қилиш. Ўйлайманки, биз жамоа сифатида яхши ишлаяпмиз ва бугун бешта гол уриб, буни исботладик", - дея 6 та ўйинда 6 та гол урган Ла Лига тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилаётган Левандовскидан иқтибос келтиради Barca Universal.