Кириш Регистрация

Мартинелли апрелдан буён илк бор «Арсенал» сафида голда иштирок этди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Мартинелли «Манчестер Сити»га қарши АПЛ 5-тур учрашувида Риккардо Калафьори учун голли узатмани амалга оширди.

Шу тариқа, 23 ёшли бразилиялик голсиз ва голли узатмасиз 18 ўйиндан иборат сериясини тўхтатди. Мартинелли охирги марта 2024 йилнинг 4 мартида АПЛнинг 27-турида «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўйинда (6:0) гол урган эди. Ўшан баҳсда Габриэль гол урди ва Кай Хаверцга ассистентлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мартинелли 2019 йилда «Итуано»дан 7,1 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтганди. Ўшандан бери у 179 та ўйинда 41 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:15, 23.09.2024.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.