"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ўзининг келажаги ҳақида фикр билдирди. Маълумки, футболчининг Мерсисайд клуби билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
"Мен бу мавсумда "Ливерпуль" таркибида ўйнашни хоҳлайман, менинг айтмоқчи бўлганим шу. Қаранг, мен клубда 20 йилдан бери фаолият олиб боряпман. Шартномани тўрт ёки беш марта узайтирганман ва ҳеч қачон ўз келажагим ҳақида оммавий равишда гапирмаганман. Бу сафар ҳам шундай бўлади," - деб айтди Александр-Арнольд The Athletic нашрига.