"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд жамоаси билан шартномасини узайтириш борасида ҳали бир қарорга келмаган. Liverpool Echo хабарига кўра, инглиз футболчиси клубни келажакда йирик совринлар учун кураша оладиган даражада кўрсагина, шартномасини узайтиради.
Олдинроқ Александр-Арнольд "Ливерпуль" сардори бўлишни орзу қилишини айтган эди, аммо футболчи жамоаси билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти.
Англия Премьер-лигасининг жорий сонида Александр-Арнольд бешта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди. Англиялик ҳимоячи октябрь ойида 26 ёшга тўлади.