Букайо Сака Премьер-лига янги мавсумини жуда юқори темпда бошлади.
23 ёшли вингер «Арсенал» сафида чемпионатнинг дастлабки 5 та ўйинида ассист қайд этди. Ундан аввал клубда бу натижага фақат Тьерри Анри эришган эди.
Сака ҳисобида 5 та ассистдан ташқари 1 та гол ҳам бор.