Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

“Ливерпуль” клуби камёб касалликка учраган мухлисига “сюрприз” уюштирди

Баҳо:
+ | -

Ҳарри Уайтхерст кам учрайдиган генетик касаллик бўлган Уильямс синдроми билан туғилган. Уильямс синдроми бўлган одамлар жисмоний ва интеллектуал ривожланишда тенгдошларидан орқада қолади. Улар диққатни жамлаш ва ишларни бажариш тартибида қийинчиликларга дуч келади.

Бундай одамлар импулсив ва ҳаддан ташқари хушмуомала бўлади. Уильямс синдромига эга бўлган болаларда генларнинг йўқолиши туфайли турли касалликлар ривожланади, жумладан, ортопедик муаммолар ва юрак нуқсонлари юзага келади.

Ҳарри эндигина олти ҳафталик бўлганида биринчи операцияни ўтказди. Болалигидан у шифокорлар назорати остида бўлиб, доимо тиббий ёрдамга муҳтож. Севимли жамоаси “Ливерпуль” унга кайфиятини кўтаришда ёрдам беради.

Уайтхерст “қизиллар”нинг ўйинларини фақат касалхонада бўлган пайтдагина ўтказиб юборади. Ҳарри ўзини яхши ҳис қилганда, уни “Энфилд”нинг мухлислар трибунасида учратиш мумкин. У ерда у мухлисларга байроқларни ҳилпиратишда ёрдам беради ва бу стадионни ўз уйи деб билади:

"Ўйин кунлари мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Мен олти ёшимдан бери ўйинларга қатнайман, “Энфилд” ва мухлислар трибунаси мен учун уйимдек".

Ҳаррининг биринчи бор “Ливерпуль” стадионига келиши

Ҳозир Ҳарри 17 ёшда, “Ливерпуль” унинг ҳаёт ҳикоясини билди ва содиқ мухлиси учун ажойиб сюрприз уюштиришга қарор қилди. Уайтхерст баъзан “Энфилд” стадиони яқинидаги кафеда кўнгилли бўлиб ишлайди. Ёмғирли кунларнинг бирида кафега Кертис Жонс келди:

—Ташқари жуда совуқ.

Ҳарри пештахта ёнида эди: “Оҳ, Худойим! Салом!”.

—Салом, дўстим! Мен ейишга нимадир олиш учун ичкарига киргандим. Ташқари совуқ мен эса очман. Нима маслаҳат берасан? Пирог олсаммикан. Шошма, юзинг жуда таниш. Биз илгари учрашмаганмидик? – сўради ярим ҳимоячи.

“Ҳа, мен клубнинг хайрия тадбирида иштирок этганман”, деб жавоб берди Ҳарри.

Кертис йигитни ўзининг севимли мухлиси деб атади, кейин эса уни ҳайратда қолдирди:

— Сенинг навбатчилигинг тугади. Биз ўша ажойиб стадионга борамиз. Сен “Энфилд”да бош қаҳрамон бўласан.

Кертис Ҳаррига байроқ силкитиш техникасини ўргатди

Шундан сўнг футболчи “Ливерпуль” ишқибозини яна ҳайратда қолдирди: йигитга мухлислар билан тўлган “Энфилд” стадионида пенальти тепишни таклиф қилди.

Уайтхерст буни чин кўнгилдан қабул қилди. Икки кун ўтиб “Ливерпуль” либосидаги бола севимли жамоасининг аренасида пенальти тепди. Кертис янги дўстининг зарбасини завқ билан томоша қилди.

Учрашувдан кейин Кертис футболкасини Ҳаррига совға қилди.

Тез орада Ҳарри яна бир операцияни бошдан кечириши керак бўлади, бу эса уни узоқ вақт давомида “Ливерпуль” ўйинларига боришдан маҳрум қилади. Операциядан сўнг мухлисини қўллаб-қувватлаш учун клуб йигитни бутун оиласи билан таътилга юборади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:48, 23.09.2024.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.