"Лацио" битирувчиси ва машҳур футбол мутахассиси Паоло ди Канио "Рома" раҳбариятининг сўнгги қарорлари ҳақида гапирди.
Паоло таъкидлаганидек, у "Рома" хўжайини Ден Фридкиннинг малакасига шубҳа қила бошлади.
"Де Россини ишдан бўшатиб, клуб тўғри йўл тутмади. Улар ҳамма нарса Моуриньо билан ҳал бўлди, деб ўйлашди.
Улар кубокни ютиб, қаҳрамонларга айланишди. Улар Лукакуни шахсий самолётда олиб кетишди. Афсуски, баъзида сен ўйлаган иш содир бўлмаслиги мумкин.
Ишлар яхши бўлмаса, сизга малакали директор керак бўлади. У доимий равишда мутахассисларни ўзгартиришни маслаҳат бериши даргумон", - деди Ди Канио.