Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: "Интригани сақлаб қолиш учун имконимиз бор эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 19-тур якунланди. ОКМК жамоаси бу тур сафарда "Насаф" билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Авваламбор Насафни ғалаба билан табриклайман. Аждарлар бугун натижа учун ҳаракат қилди ва уддалади. Айтилганидек, қарши ҳужумда яхши ҳаракатланишидан унумли фойдаланди. Босим ўтказишдан кўра, қарши ҳужумни танлади.

ОКМК ни чемпионликка даъвогар жамоа даражасига олиб чиқдингиз, бунинг сири нимада? Келажакда чемпионлик режалари борми?

Биласизми, буни биргина гап билан таърифлаб бериш мушкул. Қарши ҳужумда голлар ўтказиб юбормаслик керак. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш керак. Ўйинимиз мухлисларга ёққан бўлса хурсандмиз.

ОКМК охирги секундда ҳам гол уриши мумкин?!

Мухлислар ўйинга тушганидан сўнг, кутилмаган воқеалар кўп бўлади. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Буни доим шогирдларимга уқтираман. Бу мухлисларнинг ҳурмати. 2020 йилда ишқибозларсиз ҳам тўп тепдик. Уларнинг қадри ўтди. Секин-аста натижага ҳам эришамиз.

ОКМК чемпионлик пойгасидан чиқдими?

Бизда интригани сақлаб қолиш учун имконият бор эди. Тарихни ортга қайтариб бўлмайди. Энди 19 та тур ортда қолди. Қолган ўйинларни ҳам охирига етказиб қўйиш керак.

Пенальти билан боғлиқ вазият қўпол хатоми?

Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Буни кўриб чиқиш лозим. Тўғриси, ўзим вазиятни кўрмай қолдим. Балки, бу баҳснинг бурилиш нуқтаси бўлгандир. Кийиниш хонасида Ойбекнинг ҳолатини кўриб дарров уни қўлига текканини сездим. Теккан ёки текмаган, барчанинг виждонига ҳавола.

Киритилди: 04:53, 24.09.2024.
Ўқилди: 1272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.