Италия А сериясининг 5-тур учрашувида "Милан" кутилмаганда "Интер"ни мағлуб этди ва Фабио Капелло бу борада ўз фикрини билдирди.
У ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳал қилувчи голни урган ҳимоячи Маттео Габбияни мақтади.
"Ҳақиқий миланист, жиддий йигит. Мен у учун хурсандман. Бу гол машаққатли меҳнатнинг мукофотидир. Аммо бу вазиятда Маттеони асосий таркибда майдонга туширган Фонсекани ҳам ҳурмат қилишимиз керак. Бундай муҳим ўйин учун қийин қарор эди", - дея Капелло сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Кейинги турда "Милан" "Лечче" билан ўйнайди.