Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Жамшид Болтабоев: “Бўлажак беллашувни бемалол 6 очколик ўйин деса ҳам бўлади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 27 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мазкур ўйин ушбу турнинг марказий учрашувларидан бири. Боиси, жорий мавсумда ҳар икки жамоа совриндорлар сафидан жой олиш мақсадида курашмоқда.

Шу боис, бўлажак беллашувни бемалол 6 очколик ўйин деса ҳам бўлади. Шунинг учун ушбу учрашувнинг шиддатли ҳамда кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори. Биз бўлажак баҳсда зафар қучиб, мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Ишқибозлардан эса мазкур ўйинда жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

Жорий мавсумда жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман, – деди Жамшид Болтабоев.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 17:50, 24.09.2024.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.