Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ЎзПФЛ: Ёшини 3 йилга кичрайтирган футболчи ҳужжатлари тўғриланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири сифатида мусобақаларда қатнашувчи спортчининг биологик ёшини сунъий кичрайтириш ҳолатларининг мавжудлиги ҳам қайд этилган.

Лига мунтазам равишда Адлия органлари билан ҳамкорликда футболчилар ёши кичрайтирилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаб келмоқда. Илк меҳнат шартномаси 2023 йил Лига рўйхатидан ўтказилган уч нафар футболчида ёшни кичрайтириш билан боғлиқ ҳолат аниқлангани ҳақида йил аввалида хабар берилганди. Кейинроқ икки ҳолат бўйича иш якунланиб, ёш футболчиларнинг ҳақиқий туғилган йили бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилганди.

Яна бир нафар футболчи эса тегишли футбол клуби билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганди. Мазкур камчиликни у томонидан ихтиёрий равишда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бартараф этилмагани туфайли, Лига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат юборганди. Ўрганишлар ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам ёшни кичрайтириш билан боғлиқ қалбаки маълумотлардан иборат эканлигини кўрсатди. Маълумотга асосан суриштирув ишлари ўтказилди ҳамда футболчининг ёшини кичрайтириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирган шахслар аниқланди.

Шу тариқа Лига ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Қўшработ тумани ИИБМ ва ФРБ томонидан футболчи номига расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ID карта ва хорижга чиқиш биометрик пасспорти амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниб, унинг номига ҳақиқий туғилган йили бўйича ҳужжатлар расмийлаштириб берилди. Яна ҳам аниқроғи, 2002 йилда туғилган футболчининг мусобақаларда 2005 йил бўлиб иштирок этиши олди олинди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:34, 24.09.2024.
Ўқилди: 1917 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.