"Хетафе" бош мураббийи Ламин Ямалнинг ўйинига юқори баҳо берди. "Барселона" 25 сентябрь куни Ла Лиганинг 7-турида "Хетафе"ни қабул қилади.
“Унинг ўйинини кўриш завқ бағишлайди. У ажойиб статистика ва ақл бовар қилмайдиган етукликка эга футболчи.
У деярли ҳар доим тўғри қарор қабул қилади. Мен башорат қиламанки, у хоҳлаган нарсасига эриша олади, ақл бовар қилмайдиган даражаларга эриша олади.
"Барселона" ажойиб старт олди. Уларда жуда ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Иқтидоридан ташқари улар яхши ишлайди ва бу "Барселона"ни жуда қийин рақибга айлантиради. Улар ёш, аммо иштиёқдан ташқари катта тажрибага ҳам эга”, - деди Пепе Бордалас.