«Реал» ярим ҳимоячиси Кака айни вақтда «ПСЖ»ни бошқараётган Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди.
«Реал»да ҳеч бўлмаса битта яхши мавсумни ўтказишни хоҳлайман. Мен ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман. Ҳозир шартномамни охирига етказиб қўйишни хоҳлайман.
Анчелотти «Реал»да? У профессионал футболчилик фаолиятимда бирга ишлаган мураббийлар ичида энг яхшиси. Унинг келиши мен учун қўшимча куч бўларди»,- дейди Кака.
Эслатиб ўтамиз, Каканинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2015 йилда ўз ниҳоясига етади.