"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Лига кубогида "Болтон"ни мағлуб этишда (5:1) жамоага ёрдам берган ёш футболчилар ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Канонирлар"нинг асосий таркибида дарвозабон Жек Портер (16), ҳимоячилар Майлз Люис-Скелли (17) ва Жош Николс (18) ҳамда дубл қайд этган ярим ҳимоячи Этан Нванери (17) бор эди.
"Бизнинг жамоамиздаги кимдир эртага эрталаб мактабга бориши керакми? Ҳа, баъзилари у ерда бўлиши керак. Ўйлайманки, бу жуда зўр, улар ўйиндан хурсанд бўлишди", деди Артета, у 16 ёшида ўзи нима билан шуғуллангани ҳақида ҳам гапириб берди.
"Ўша ёшда мен "Барселона"да эдим, Ла Масияда ёлғиз яшардим ва "Б" жамоасида машғулот ўтказардим", - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football.London.