Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Стерлинг "Арсенал"да починни очиб олди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг ёзги янги футболчиси Рахим Стерлинг "канонирлар" сафида илк бор голда иштирок этди. У Лига кубоги доирасида "Болтон" билан ўйиннинг биринчи бўлими охирида ёш ҳужумчи Этан Нванери учун голли узатмани амалга оширди ва гол муаллифи ўйин ҳисобини лондонликлар фойдасига ишончли тарзда 2:0 га етказди. Стерлингнинг ўзи 64-дақиқада жамоасининг 4-голини киритди. Баҳс 5:1 ҳисобида якунланди.

Шундай қилиб, Стерлингга "Арсенал"даги биринчи голини уриш учун учта ўйин керак бўлди. У "Арсенал" сафида 15 сентябрь куни "Тоттенхэм" билан Шимолий Лондон дербисида (1:0) дебют қилди. Кейин эса Чемпионлар лигасида меҳмонда Бергамода "Аталанта"га қарши ўйнади (0:0).

Киритилди: 08:26, 26.09.2024.
Ўқилди: 1177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик