Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ОФК президентлиги учун сайлов: ким кимга овоз берган?

Баҳо:
+ | -

Кувайтнинг www.alqabas.com.kw сайти ОФК президентлиги учун сайловида қайси ассоциациялар раҳбарлари қайси номзодга овоз берганини эълон қилди. Сайт маълумотларига кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Юсуф ас-Серкалга овоз берган. Шунингдек, БААлик мутахассисга Ливан, Қатар, Яман, Эрон ва БАА вакиллари овоз беришган.

Яна бир номзод — таиландлик Ворави Макудига эса унинг қўшнилари — Камбожа, Индонезия, Лаос, Малайзия, Филиппин, Сингапур ва Таиланд футбол федерациялари раҳбари овоз беришган.

ОФКнинг етакчи мамлакатлари ҳисобланган Шарқий Осиё мамлакатлари, кўпгина араб мамлакатлари, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Салмон бин Иброҳим учун овоз беришган. Сайловдан бир кун олдин саудиялик Ҳафиз ўз номзодини қайтариб олганидан кейин, унинг тарафдорлари ҳам Салмонга овоз беришган.

Ким кимга овоз берган?
Шайх Салмон бин Иброҳимга (33): Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Кувайт, Уммон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Қирғизистон, Мальдив ороллари, Непал, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Австралия, Бруней, Шарқий Тимор, Мьянма, Вьетнам, Хитой, Хитой Тайпейи, КХДР, Гуам, Гонконг, Япония, Жанубий Корея, Макао, Мўғулистон
Ворави Макуди (7): Камбожа, Индонезия, Лаос, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Таиланд
Юсуф Серкал (6): Ливан, Қатар, БАА, Яман, Эрон, Ўзбекистон.

Манба: www.alqabas.com.kw
Киритилди: 11:13, 04.05.2013.
Ўқилди: 6127 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8790]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3727]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3520]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2744]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2229]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1891]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1553]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1501]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1485]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1370]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик