«Атлетик» вингери Иньяки Уильямс укаси Нико Уильямснинг Бильбао клубида қолиш қарори ҳақида гапирди.
«Нико «Атлетик»да қолиш қароридан афсусда эмас. Унинг айтишича, бу у қилган энг яхши қарор. Нико Бильбаода жуда бахтли ва умид қиламанки, биз имкон қадар узоқ вақт бирга ўйнай оламиз», - дея Иньякининг сўзларини келтиради "Diario AS".
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнаси вақтида Нико Уильямснинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги қизғин муҳокама қилинган, аммо трансфер амалга ошмаган.