Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.
Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди. Натижада, Бивол Малик Зинадга қарши жанг қилиб, уни 6-раундда нокаутга учратди.
Бивол 23 та жангининг 23 тасида ғалаба қозонган (12 таси нокаут билан). Бетербиев ҳам 20 та жангининг барчасида зафар қучган.
Ар-Риёднинг Кингдом Арена стадиони ушбу жангга мезбонлик қилади. Аввалроқ ушбу стадионда Фьюри—Нганну, Фьюри—Усик жанглари бўлиб ўтганди. Шунингдек, Бивол, Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер ҳам ушбу аренада жанг қилган.
Ҳозирча ушбу жангни Ўзбекистонда расмий трансляцияси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. ESPN+ ҳамда DAZN платформасида ушбу жангни томоша қилиш мумкин.
12 октябрь кунги оқшомда жанг қилувчи жуфтликлар билан танишинг:
— Артур Бетербиев (20-0, 20 КО), Россия — Дмитрий Бивол (23-0, 12 КО), Россия
— Шакур Стивенсон (22-0, 10 КО), АҚШ – Жо Кордина (17-1, 9 КО), Британия
— Крис Юбенк (33-3, 24 КО), Британия – Камил Шеремета (25-2-2, 8 КО), Польша
— Фабио Уордли (17-0-1, 16 КО), Британия – Фрэйзер Кларк (8-0-1, 6 КО), Британия
— Жей Опетайя (25-0, 19 КО), Австралия – Жек Масси (22-2, 12 КО), Британия
— Бен Уиттакер (8-0, 5 КО), Британия – Лиам Кемерон (23-6, 10 КО), Британия
— Скай Николсон (11-0, 1 КО), Австралия – Рейвен Чапмен (9-0, 2 КО), Британия
— Муҳаммад Ал-Оқил (0-0, 0 КО), Саудия Арабистони – Хесус Гонсалес (3-2, 0 КО), Колумбия.