Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Гулистон» ўз майдонида навбатдаги ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бундан бир ҳафта олдин Ўзбекистон кубоги доирасида ўз майдонида "Олмалиқ"ни мағлуб этган "Гулистон" жамоаси бу сафар Олий лиганинг 7-турида "Шўртан"ни мағлуб этиб, очколари сонини 11тага етказиб олди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Учрашувнинг 28-дақиқасига келиб, Ашурматов шогирдлаи ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттира олишди. Раббим Ҳасанов олис масофадан "Шўртан" дарвозасини ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб гулистонликлар стандарт вазиятни ўзига хос ўйланган комбинация тарзда амалга оширишди. Носир Отақўзиев етказиб берган тўни Бобур Акрамов 22 метрларда дарвозага аниқ йўллади. Ҳар иккала гол ҳам чиройли чиқди. Бўлим сўнгида Отақўзиевнинг ўзи ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунини силаганча майдонни тарк этди.

Дилявер Абибуллаев иккинчи бўлимда жарима зарбасини чиройли тарзда "Гулистон" дарвозасига йўллади, аммо Хислат Чилматов маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Захирадан майдонга тушган Шукур Жумабоевнинг яқин масофадан берган зарбасини эса яна Чилматов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари қаҳрамони айнан Хислат Чилматов бўлди.

Шундан кейин майдон эгалари ўйиннинг суратини тенглаштиришга интилишди. Улар кўпроқ ҳимояни ўйлаган ҳолда, имкон бўлди дегунча олдинга ўтиш пайида бўлишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига келиб ғузорликлар яна фаолликни оширишди ва улар бурчак тўпидан сўнг ҳисобни дастлабки жавоб тўпини киритишди. Юзага пала-партишликдан Обид Жўрабоев унумли фойдалана олди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ғузорлик ҳисобни тенглаштириш мақсадида мезбонлар дарвозаси томон босиб уюштиришди. "Гулистон" эса ғалабани ушлаб қола олди.

ОЛИЙ ЛИГА. 7-ТУР
"ГУЛИСТОН" - "ШЎРТАН" - 2:1 (2:0)
Голлар: Раббим Ҳасанов (28), Бобур Акрамов (38) — Обид Жўрабоев (84)
Огоҳлантиришлар: Павел Соломин (43)
"Гулистон": Хислат Чилматов, Иброҳим Раҳимов, Акбар Саттаев, Бобур Акбаров, Раббим Ҳасанов, Собир Усмонхўжаев, Элёр Жаҳонов (Тоҳир Шамсиддинов 85), Сарвар Жўраев, Илёс Хайров (Миржалол Қурбонов 87), Носир Отақўзиев, Алишер Шоғуломов (Жасурбек Отажонов 62)
"Шўртан": Павел Леус, Ярослав Крушелницкий, Шавкат Раимқулов (Шукур Жумабоев 46), Жамол Отақулов, Асрор Алиқулов, Артурас Фоменко, Павел Соломин, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев, Александр Вотриков (Аббос Омонов 46), Ботир Қодирқулов
Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Ф.Ҳасанов (Наманаган), Р.Ғопуров (Наманган), Р.Тошмуҳамедов (Нукус).
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:56, 04.05.2013.
Ўқилди: 3584 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.