"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоага қайтганини эслади.
Мутахассиснинг фикрича, португалиялик ўзи билмаган ҳолда "қизил иблислар" лагерида муаммо яратган.
"Балки Роналду келганидан кейин бошқа ўйинчилар ўзларини аҳамиятсиз ҳис қила бошлашган. Ахир клубга дунёнинг супер юлдузларидан бири келганди.
Роналду яхши ўйнади ва ўша мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Аммо мен у қайтганидан ўн ҳафта ўтиб ишсиз қолдим", — дея Сульшернинг сўзларини келтиради Strategy News.