"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола муҳим ўйинчиларнинг жароҳатларини енгиш қобилиятини аллақачон исботлаб бўлганига ишонмоқда.
"Шаҳарликлар" узоқ вақт давомида ўзининг, эҳтимол, энг яхши ўйинчисисиз қолиб кетди - Родри хоч боғлами йиртилгани сабабли мавсум охиригача ўйнамайди.
"Бир пайтлар Фернандиньо жароҳат олган, бу Агуэро билан кўп бўлган, Де Брюйне ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Кевин тахминан олти ёки етти ой ўйнай олмади! У жуда кўп жароҳат олган, аммо биз барибир чемпион бўлишга муваффақ бўлгандик", - деди Гвардиола шанба куни бўлиб ўтган АПЛ доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.