"Ювентус" Криштиану Роналдуга пул тўлаш қарори устидан шикоят қилганини маълум қилди.
Португалиялик Турин клуби билан махфий келишувга эришиб, коронавирус пандемияси даврида "Ювентус"га маош тўлашни кечиктиришга рухсат берди. Кейинчалик форвард унга 19,9 миллион евро ўтказишни талаб қилиб, судга мурожаат қилди. Жараён натижасида туринликлар ўзларининг собиқ футболчисига инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 9,77 миллион ва 9% тўлашлари шарт эди.
"Ташкилот бу суммани 2023/24 молия йилида собиқ футболчига зудлик билан тўлаб берди.
26 сентябрь куни "Ювентус" ушбу қарор устидан Турин адлия суди, меҳнат бўлимига апелляция берди", — дейилади "Бьянконерилар" баёнотида.