«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Германия чемпионатининг 5-турида «Байер»га қарши ўйинда жароҳат олди.
Учрашув охирида 31 ёшли ҳужумчи эпизодларнинг бирида жароҳат олиб, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин ҳам ўйинни давом эттира олмади.
86-дақиқада Кейн ўрнига тажрибали Томас Мюллер майдонга тушди.
Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.