Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Самарқанд «Динамо» футболчилари автобусда тонг оттиришди

Баҳо:
+1 | -

Олий лиган 7-тур доирасида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан бўлган учрашувдан сўнг ўз уйига қайтган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Жиззах вилоятининг МАНАС постида автобусларнинг кечки вақтда юриши тақиқлангани боис йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Натижада клуб футболчилари автобусда тонг отишини кутишга мажбур бўлишган.

Клуб футболчилари билан бирга бўлган жамоа бош мураббийи юзага келган ноқулай вазиятдан чиқиш мақсадида клуб вице-президенти Фирдавс Каримовга қўнғироқ қилиб жамоанинг автобусини МАНАС постидан ўтказмаётганлигнини таъкидлашган. Бироқ футболчи ва мураббийларга юзага келган вазиятда ёрдам беришга ваъда берган жамоа вице-президенти қўл телефонини ўчириб қўйиб тинчгина муаммодан холис бўлган. Натижада клуб футболчилари эрта тонггача автобусда ўтиришга мажбур бўлишган. Фақатгина эрталабки соат 3:00 да автобусларга юриш рухсат берилгандан сўнг жамоа Самарқанд томон йўлга ҳаракатланишган.

Яна бир қизиқ ҳолат. Мавсум бошидан буён “Динамо” футбол клуби раҳбарияти ҳатто Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган жамоалар қилмайдиган антиқа қарорлари билан ҳам футболчиларни хуноб қилиб келмоқда. Сафар ўйинларига борган футболчиларни овқатлантириш учун жамоавий дастурхон тузиши эмас, балки ҳар бир футболчининг қўлига 10 минг сўмдан пул берилиб келинмоқда.

— Сафарларда тушлик ёки кечки овқатни қилиб олиш учун қўлимизга 10 минг сўм пул беради. Афсуски, бу пулни ҳар ким ҳам тўғри ишлатавермайди. Жамоамизнинг аксарият футболчилари ёш, баъзан улар берилган пулни қўл телефонининг ҳисоб рақамини тўлдиришга ишлатиб қўяди. Натижада баъзилар оавқат емасдан уйга боришади, — дейди клуб футболчиларидан бири. — Гарчи жамоамиз яхши натижага эриша олмаётган бўлсада, бироқ мен ҳали бундай аҳилликни кўрмаганман. Клуб раҳбарияти молиявий томондан сиқиниб турсада, бироқ футболчилар бир-бирларини ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Ўйлаймизки, бундай муаммоларга тез орада барҳам берилади. Ҳар ҳолда барча футболчилар шунга умид қилишмоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Локомотив” билан ўйиндан сўнг автобусда тонг оттиришга мажбур бўлган самарқандлик футболчилар бир неча ойдан бери ойлик маошларини олишгани йўқ.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:28, 05.05.2013.
Ўқилди: 10453 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.