Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 8-тури доирасида “Атлетико”га қарши ўйинда жамоа дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олгани ҳақида гапирди.
Дерби 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. “Тибонинг мушаклари билан боғлиқ муаммолар бор. Эртага у тиббий кўрикдан ўтади", - деди италиялик мутахассис.