Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Андижон» бош директори: «Бундай имконият доим ҳам бўлавермайди. Жамоамизга тўлиқ ишонаман»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби айни пайтда Ўзбекистон Кубоги финали учун муносиб тайёргарлик кўрмоқда. Барча эътибор тарихий учрашувга қаратилган.

Бўлажак муҳим ўйин олдидан «Андижон» жамоаси бош директори Элбек Саматов клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Футбол мухлисларини, Андижон халқини жамоамизни финалгача етиб боргани билан табриклайман. Финалга йўл олганимиз ўзи бир катта байрам. Сабаби, илк бор бу ергача етиб келдик. Ҳал қилувчи учрашувда ҳам ғалаба қозониб, янги тарихни албатта яратишга ҳаракат қиламиз. Тўғриси, бундай имконият доим ҳам бўлавермайди. Шу боис бу имкониятдан албатта унумли фойдаланамиз. Футболчиларга тўлиқ ишонаман. «Навбаҳор»ни чемпионатда ютдик. 4 карра Кубок соҳиби бўлган «Насаф»ни мусобақадан чиқариб юбордик. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ.

Кубок финали битта ўйиндан иборат ва бунда фаворит йўқ. Жамоаларнинг имконияти тенг. Жамоамизга тўлиқ ишонаман. Бошқа клублардан кам жойимиз йўқ. Ҳозирги пайтда ҳамма футбол ўйнашни яхши билади. Жамоамизнинг кайфияти аъло даражада. Биз финалдамиз ва ҳеч қандай босим йўқ. Ўзимиз ва мухлислар учун ўйнаймиз.

Бундан ташқари, энг яхши мухлислар бизда. Улар 12-ўйинчимиз. Шу боис финалда ғалаба қозонишимизга албатта ишонаман.

Ҳозирги пайтда чипта сотуви бўйича тинимсиз саволлар бўляпти. Бу борада расмий маълумотлар клубимиз матбуот хизмати томонидан бериб бориляпти. 1 октябрдан «Андижон»га ажратилган 11 та сектор учун 6500 та чипталар Андижонда сотилишни бошлайди. «Бобур арена» стадионимизнинг расмий кассаларида сотилади. Шуни алоҳида айтишим керакки, чипталарни умуман клубга дахли йўқ. Барчаси ПФЛ томонидан назорат қилиняпти. Чипталарни ҳам уларнинг мутахассислари келиб бевосита ўзлари сотувда қатнашадилар”, - дейди Саматов.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 21:55, 30.09.2024.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8773]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3868]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3534]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2673]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2281]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1923]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1797]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1727]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1471]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1442]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.