"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Фил Фоденнинг қобилиятига ишонади.
24 ёшли футболчи ўтган мавсумни ажойиб ўтказди, аммо Евро-2024да ёмон ўйнади ва кейин "Сити"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Жорий кампания бошида англиялик ҳали ҳеч қандай самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.
"Менда кўп нарсага шубҳа бўлиши мумкин, аммо Фоден албатта қайтади. "Ньюкасл"га қарши охирги ўйиннинг 30 дақиқасида мен унинг ўйинида, масалан, "Уотфорд" билан ўйинда бўлмаган нарсани кўрдим.
Шуни унутмангки, у узоқ вақт машқ қилмаган, соғлиғида муаммолар бор эди. Унинг ўтган мавсумда биз учун қилган ишларини унута олмаймиз. Фил жамоа учун жуда муҳим, мен унга шубҳа қилмайман", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.