"Атлетико"нинг собиқ ҳимоячиси Филипе Луис "Фламенго"ни бошқаради.
Ушбу лавозимда 39 ёшли мутахассис Тите ўрнини эгаллади, бу унинг учун 2022 йилда Бразилия терма жамоасини тарк этганидан кейинги биринчи иши эди.
Луис бу йил мураббийлик фаолиятини бошлаган ва "Фламенго" ёшлар жамоалари билан ишлашга муваффақ бўлган.
Клуб Бразилия чемпионатида 27 ўйиндан кейин 48 очко жамғариб, пешқадам “Ботафого”дан 11 очко ортда қолиб, тўртинчи ўринда бормоқда.
Чоршанба куни Бразилия кубоги ярим финалида “Фламенго” “Коринтианс”га қарши майдонга тушади.