«Челси» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Англия чемпионати 36-туридан ўрин олган «МЮ»га қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Челси» учун бу ғалаба жуда муҳим. Бугунги ўйин худди финал каби ўтди.
Энди бизни «Тоттемҳэм» билан бўладиган жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Ғалаба қозонишга ва бизнинг асосий мақсадимиз бўлган учинчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Англия чемпионатида учта ўйинимиз бор ва уларда максимал очко тўплашни мақсад қилганмиз.
Биз чемпионлар лигасига чиқишга лойиқмиз. Қолган ўйинларни ҳам бугунги каби ўтказсак, мақсадимизга эришамиз деб ўйлайман»,- дейди Мата.