Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ҳужумчи Антуан Гризманнинг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
«Жамоа Антуаннинг қароридан ҳайратда қолди. У кетишга қарор қилгани ачинарли, аммо бу аллақачон ҳақиқат. Агар Гризманн бу қарорни қабул қилган бўлса, ўзи учун яхшироқ бўлади. Мен унга энг яхши тилакларни билдирмоқчиман», - дейди Орельен.