«Ювентус» дарвозабони ва сардори Жанлуиджи Буффон жамоасининг жорий мавсумдаги чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.
«Чемпионликдан жуда хурсандман. Бу мавсумдаги ғалабалардан таассуротларим ўтган йилгига нисбатан бошқача. Лекин бу олдинги чемпионлик муҳим бўлмаган эди дегани эмас.
Гап шундаки, ўтган мавсумда бизнинг йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ эди, лекин бу мавсумда биз ғалаба қознишга мажбур эдик. Бошқа ҳар қандай натижа биз учун омадсизлик деб қабул қилинарди.
Бизнинг елкамизда катта масулият бор эди ва будай ҳолатда чемпион бўлиш осон эмас»,- дейди Буффон.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» 29-марта мамлакат чемпиони деган номга сазоввор бўлди.