«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде жорий мавсумда жамоанинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди.
Франциялик футболчи янги мавсумда каталонияликларнинг 10 та ўйинида ҳам бирор марта захирага олинмасдан тўлиқ ҳаракат қилди. Клубда ҳозир фақатгина Кунде бирорта ўйинда захирага олинмаган ягона ўйинчи бўлиб турибди.
25 ёшли француз бу ўйинларда ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.