Сешанба оқшомида «Арсенал» Чемпионлар лигасининг 2-турида «ПСЖ» устидан қозонилган ғалаба (2:0) билан ўз мухлисларини хурсанд қилди. Лондон жамоаси ҳимоячиси Юрриен Тимбер танаффусда алмаштирилди. Бу ҳақда «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета фикр билдирди.
"Тимбер ақл бовар қилмайдиган футболчи. У қандайдир мушак муаммосини ҳис қилди. Биз таваккал қилишни хоҳламадик. У ўтган мавсум бутун йилни ўтказиб юборди ва энди майдонда кўп дақиқа ўйнаяпти. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак", деди Артета журналистларга.