Европа футболида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури ўйинлари бўлиб ўтди, "Реал Мадрид" "Лилль" майдонига сафар қилиб, минимал ҳисобда рақибига имкониятни бой берди - 0:1.
Аммо нафақат "Реал" муваффақиятсизликка учради - "Атлетико Мадрид" ҳам йирик мағлубиятга учради, Лиссабонда маҳаллий "Бенфика"дан "матрасчилар" жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди. Шунингдек, "Жирона" ҳам Нидерландиянинг "Фейеноорд" жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Маълум бўлишича, бу кун Чемпионлар лигаси тарихида бирданига учта Испания клуби мағлуб бўлган биринчи кун бўлди. 1992 йилдан бери турнир тарихида бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаганди.