"Ференцварош" бош мураббийи Паскаль Янсен Европа Лигасининг 2-тури доирасида "Тоттенхэм" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Андерлехт" билан ўйинда нима яхши қилган бўлсак, бундан ҳам яхшироқ қилишимиз керак, чунки "Тоттенхэм" бутунлай бошқа савияни намойиш этади. Бу алоҳида ўйин бўлиши мумкин ва ягона мақсад энг яхши натижага эришишдир. Балки ҳозир биз учун энг кучли рақибга қарши ўйнаяпмиз, аммо бу бизнинг тайёргарлигимизни ҳеч қандай тарзда ўзгартирмайди." - деди Янсен УЕФА расмий сайтига.
"Ференцварош" - "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 21:45да бошланади.