"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Порту" билан ўйиндаги дуранг (3:3) ҳақида гапирди.
"Биз ўйинни яхши бошлагандик, устунлик қилдик, иккита гол урдик ва кейин назоратни қўлдан бой бердик. Яхши бошланиш, ёмон ўрталик ва ажойиб якун. Жамоамиз кучли характерга эга, аммо биз ўйин ўртасидаги ҳаракатларимизни яхшилашимиз керак.
Биз яхшироқ ҳимояланишимиз керак. Яқинда биз кетма-кет учта ўйинни қурқу ўтказдик, демак, футболчилар бунга қодир", деди Тен Хаг TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.