Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович тез орада Туриннинг «Ювентус» клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда. «La Gazzetta dello Sport» нашрининг хабар беришича, футболчи аллақачон ўзига Туриндан уй қидиришни бошлаб юборган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Ибраҳимович сўнгги пайтларда «Ювентус»га қайтиш нияти борлигига ишора қилиб келмоқда. Бундан эса «кекса сеньора»нинг радикал мухлислари норози. Сабаби футболчи жамоа қийин ҳолатга тушиб қолиб В серияга четлатилган Ибраҳимович «Ювентус»ни тарк этганди.